Кобул университети ўзбек тили ўқитилишини ривожлантирмоқчи

Кобул университети ўзбек тили ўқитилишини ривожлантирмоқчи

Кобул университети ректори Ашраф Ғайрат ўзбек тили ўқитилишини ривожлантирмоқчи. У бу ҳақда чет тиллари кафедралари бошлиқлари иштирокидаги йиғилишда маълум қилган, деб хабар бермоқда Sputnik Афғонистон ўз манбасига таянган ҳолда.
Манба олийгоҳда дарслар қачон бошланиши ҳақида ректор ҳеч нарса дея олмаганини маълум қилган. “Балки эртага, балки баҳорда”, - дея жавоб берган Афраш Ғайрат.
Ректор олийгоҳдаги кадрлар етишмаслигини тан олган. Кўп ўқитувчилар “Толибон”* ҳукуматни эгаллаб олгандан кейин мамлакатни тарк этишган. Унинг сўларига кўра, толиблар уларни қайтаришга уриниб кўради ёки янгиларини излаб топади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!