"Кобальт"ни ҳайдаб қочган шахс қўлга олиниб, автомашина эгасига қайтарилди

"Кобальт"ни ҳайдаб қочган шахс қўлга олиниб, автомашина эгасига қайтарилди

5 ноябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Олмозор туманида жойлашган Республика Патологик анатомия Маркази олидидаги автотураргоҳдан Э.Ж.га тегишли, қаровсиз қолдирилган “Кобальт” русумли автомашинани ҳайдаб қочган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Яккасарой тумани Қушбеги даҳасида яшовчи С.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. У олиб қочган автомашина эса Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридан техник соз ҳолда топилиб, ўз эгасига қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!