“Кобальт”га нима яширилган эди?

“Кобальт”га нима яширилган эди?

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими томонидан маиший техника воситаларининг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир божхона қоидабузилиши аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Каптархона-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро О.О бошқарувидаги Кобальт русумли автомашинаси Фарғона шаҳарида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чикарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 16 миллион сўмлик
5 дона кондиционер комплект холатда ва 1 дона кондиционер агрегати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: darakchi. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!