Кличко Зеленский жамоасини судга берди

Кличко Зеленский жамоасини судга берди

Киев мери Виталий Кличко Украина янги ҳукуматининг уни Киев шаҳар давлат маъмурияти бошлиғи лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарори туфайли Украина Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир Алексей Гончарук, шунингдек Украина Президенти девони раҳбари Андрей Богданга қарши даъво қўзғади. Киев округ маъмурий суди маълумотлари шундан далолат беради.

Пойтахт мери, шунингдек, Украина ҳукуматининг Кличкони ишдан бўшатиш тўғрисида президентга тақдим этишини ноқонуний, деб билади.

Кличко Киев шаҳар маъмурияти раҳбари ваколати 2020 йил 16 ноябргача тугашини талаб қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кличко собиқ президент Петро Порошенконинг эски жамоасининг вакили ҳисобланади. Кличко Киев мери этиб сайланди ва автоматик равишда президентни Киев шаҳар маъмурияти раҳбари этиб тайинлади. Гап шундаки, бу икки хил позиция, аммо Украина Конституциявий судининг қарорига биноан, президент Киев шаҳрида мер сайловида ғолиб чиққан шахсни Киев шаҳар маъмурияти раҳбари лавозимига тайинлаши керак.

Зеленский жамоаси Кличкони лавозимидан четлатмоқчи ва бунинг учун пойтахтда икки ҳокимиятни яратиш ва мерни зарарсизлантириш учун икки лавозимни ажратишга қарор қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!