Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил жорий йилнинг 12-15 апрел кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида хизмат сафарида бўлиб қайтди. Хизмат сафари 2021 йил 15 март кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш масаласини комплекс ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга яратилган шарт-шароитларни танлов асосида ҳудудларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи ва чора- тадбирлар режаси тасдиқланди. Ишчи гуруҳи таркибида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Болалар уйи ва Меҳрибонлик уйларида етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун яратилган шароитлар, тарбияланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, соғломлаштириш, соғлом овқатлантириш ҳолатлари, болаларни оилаларга қайтариш жараёни, муассаса битирувчиларининг бандлиги, жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлаш, болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати, муаммо ва таклифларни ўрганди.

Ўрганишлар Қашқадарё вилояти, Китоб туманида жойлашган 5-Меҳрибонлик уйида давом эттирилди. Ўрганиш куни муассасада 65 нафар (қизлар 28 нафар) тарбияланувчилар бўлиб, уларнинг 15 нафарини чин етимлар ташкил этади.

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда
Тиббиёт хонаси, стомотолог хонаси, беморларнинг алоҳидалаш хоналарининг таги бетон қопламали бўлиб, заҳкаш.

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда
Болаларнинг бўш вақтини ўтказиш учун етарли шароитлар мавжуд эмас. Мебеллар эски.

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда
Соғлом овқатлантириш ҳолатларини ўрганиш давомида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил эътиборини тарбияланувчиларнинг биринчи овқатни умуман емасдан чиққанликлари ва деярли иккинчи овқатни ҳам емаганликлари диққатини тортди. Биринчи овқатга карам шурваси қилинган бўлиб, у ўта ёғли ва ўзига хос ҳиди бор эди.

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Болаларга тушликда шарбатлар берилмаган. Ҳолат юзасидан маҳсулотлар сифатини кўриш учун озиқ-овқат омборига ташриф буюрилганда маҳсулотлар сифати бўзилганлиги карам, редиска, картошка ва нокларнинг чириб қолганлиги, гўшт рангининг ўзгарганлиги, кўплаб ёғлари борлиги, гўшт маҳсулотларини тортиб кўриш сўралганда тарози йўқлиги, ошхонанинг санитария ҳолати яхши эмаслиги, идишлар етишмаслиги, болаларга алюмен кружкаларда чой берилаётганлиги кружкаларнинг ушлашга қулоқлари йўқлиги, бу эса болалар соғлиги учун хавфлилиги ва бир қатор камчиликлар аниқланди.

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Китоб туманидаги 5- Меҳрибонлик уйини тугатиш керак! Болалар жуда ёмон шароитда яшашмоқда

Ҳолатни чуқур ўрганиш учун туман прокуратурасидан вакил чақирилди. Ва мавжуд камчиликларни бартараф қилиш юзасидан мутасаддиларга мажбурий кўрсатмалар берилди.


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!