Китоб Давлат геология қўриқхонасининг динозаврларга қандай алоқаси бор?

Китоб Давлат геология қўриқхонасининг динозаврларга қандай алоқаси бор?

“Китоб яқинида  – динозаврларгача юз миллион йил олдин”

Геопарк  бу –маҳаллий ландшафт тузилиши, фойдали қазилма конларнинг тоғ жинслари шаклланиши, кўплаб  қадимий ҳайвонларнинг қазилма қолдиқларини қаерда сақланганини, ҳудуднинг тарихий геологик замин мақомини  ҳимоялаши билан муҳим аҳамият касб этади.

Шаҳрисабз яқинидаги Китоб Давлат геология қўриқхонаси Марказий Осиёдаги биринчи геопарк дея тахмин қилинмоқда. Таҳминларга кўра, динозаврларгача бўлган даврдаги топилмаларни аниқлаш имкони бор. Айнан бу имконни Китоб туман қўриқхонасидан излаш кўп сирларни очади.

Геоипаркни яратиш 1990-йилда бошланган. 2002-йилдан ЮНЕСКО кўмаги остида  махсус дастур Global Network of  National Geoparks – Халқаро Миллий Геопарклар тармоғи фаолият юритади. Ҳозирги кунда 41 давлатда умумий 147 та геопарк ташкил этилган. Жумладан, Европада – 75, Хитой – 39, Япония – 9, Индонезияда  – 4, Эронда битта геопарк мавжуд. Россияда иккита ҳудудий даражадаги геопарк: Олтой Республикасидаги “Олтой”, Бошқирдстондаги “Янган – Тау”.

Геопарк – бу фақат геология эмас.  Global Network of National Geoparks концепциясига мувофиқ  ҳудудларнинг  ижтимоий ва экологик шаклланишида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,  ресурслардан оқилона фойдаланиш ва барқарор ривожланиш асосий мақсад этиб белгиланган. ЮНЕСКО маълумотига кўра, Португалиянинг шимолида жойлашган Ароука геопарки  ҳар йили маҳаллий иқтисодиётга 15 миллион евро ҳисса қўшади. Хитой  қишлоқ ҳудудлари  иқтисодиёти геопарк ташкил этилганидан сўнг  яхши томонга ўзгарди. Малайзиядаги Лангкави геопарки –  бутун оролнинг иқтисодиёти  шундан рағбат олади. Марказий Осиё давлатларида бой экзотик ландшафт ва йирик геологик объектларидан иборат геопарк яратиш режалаштирилмоқда.

Август бошларида Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистонда янги сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш истиқболларига бағишланган 15 мамлакат олимлари ва соҳа мутахассислари иштирокида 1-Халқаро геотуристик форум ўтказилди. Бунинг учун  2500-йиллик тарихга эга бой диққатга сазовор Шаҳрисабз яқинидаги Китоб Давлат геология қўриқхонаси танланди.

ЮНЕСКОнинг Марказий Осиёдаги табиий фанлар  бўлими бошлиғи  Кристина Товмасян маълум қилдики: “ МДҲ давлатлари ҳудудида ЮНЕСКОнинг геопаркка оид глобал тармоқ тажрибаси   йўқ. Шунинг учун, биз томондан Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш таклифи бор”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!