Кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар бепул берилиши ростми? – мутахассис изоҳи

Кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар бепул берилиши ростми? – мутахассис изоҳи

Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова АОКАда ўтказилган брифингда аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб берди.

— Жумладан, шу кунларда СОVID-19 инфекциясидан даволаниб чиққан ва қўшимча оксигенотерапия муолажасига муҳтож беморлар уй шароитида кислород концентраторлари билан таъминланиши ҳақида турли хабарлар тарқалди. Бу қанчалик рост, дея берилган савол бўйича маълумотлар тақдим этилди.
 
«Тўғри, ҳозирги кунда беморлар касалхонадан даволаниб чиқиб реабилитация жараёнларини ўташлари зарур. Чунки ушбу инфекция оғир турини ўтказган беморларнинг организмни тиклашига вақт керак бўлади. Шунинг учун коронавирус инфекцияси асоратлари билан даволаниб чиққан беморларни уй шароитида соғломлаштириш (реабилитация)ни янада сифатли ва мақсадли ташкил этиш хамда ногиронликнинг олдини олиш мақсадида ССВнинг буйруғи қабул қилинди. 

Кислород концентраторлари ва пульсоксиметрлар СОVID-19 касаллигидан даволаниб чиққан беморларнинг касаллик тарихидан кўчирмаларга ва соғломлаштириш бўйича тавсияларга мувофиқ, кислород концентратори ва пульсоксиметрга муҳтожлиги кўрсатилган беморларга берилади. 

Намунавий шартномада белгиланган дастлабки 7 кунлик муддатда тиббий жиҳоздан фойдаланаётган бемор соғлигининг умумий ҳолати даволовчи шифокор томонидан ўрганилади ва ўрганиш натижасида беморнинг кислород концентратори ва пульсоксиметрга зарурий эҳтиёжи мавжуд эмаслиги аниқланса, тиббий жиҳоз белгиланган тартибда бошқа беморларга йўналтирилади. 

Кислород концентратори ва пульсоксиметрларни самарали ва мақсадли ишлатилишининг кунлик назорати ва бу жараёнларнинг мониторинги олиб борилади», - деди Барно Абдусаматова.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!