Киркоров нима учун Алла Пугачёва билан ажрашганини айтди

Киркоров нима учун Алла Пугачёва билан ажрашганини айтди

Россиялик хонанда Филипп Киркоров нима учун Алла Пугачёва билан ажрашганини маълум қилди, деб ёзади Дарё .
Унинг сўзларига кўра, Пугачёва билан турмушидаги муносабатлари илиқ бўлган.

Балки кўз теккандир. Биз кўп нарсани оммага олиб чиққанмиз. Бизда ҳаммаси яхши эканлигини кўп айтганмиз. Ҳаммасини унутишимиз ва ўз ҳаётимиз билан яшашимиз керак эди , дейди у.

Киркоров ва Пугачёва 1994 йилда турмуш қургач, 11 йил давомида бирга яшаган. 2011 йилда хонанда қизиқчи Максим Галкинга турмушга чиққан.
Жорий йилнинг 15 апрель куни Алла Пугачёва 70 ёшни қарши олди. У ўзининг мусиқий фаолияти давомида 500 га яқин қўшиқлар ёзган.

Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!