Кипр ҳукумати республика иқтисодиётига инвестициялар киритиш учун бир қатор чет эл фуқароларига берилган паспортларни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда маҳаллий Politis нашри хабар бермоқда.
Нашр томонидан октябрь ойида тасдиқланган рўйхатга 77 нафар «олтин» паспорт эгалари киритилган. Ҳукумат комиссияси суриштируви давомида ариза бериш ёки натураллаштириш жараёнида улар томонидан қоидабузарликлар аниқланган.
Бошқалар қаторида россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг синглиси Гулбаҳор Исмоилованинг Кипр паспорти бекор қилингани таъкидланмоқда (паспорт унга 2015 йилда тақдим этилган). Маълум қилинишича, у PricewaterhouseCoopers (PwC) компанияси воситачилигида фуқароликни расмийлаштирган.
Рўйхатдаги баъзи шахслар Кипр паспортини олгандан сўнг оролда илгари сотиб олинган кўчмас мулкни сотган ва мамлакатга ташриф буюрмаган, дея аниқлик киритди нашр манбаси. Бошқалар эса маълум объектларни қуриш ваъдаси асосида фуқароликка эга бўлган, бироқ уларнинг қурилишини тасдиқловчи ҳужжатлари муддатида тақдим этилмаган.
Фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар паспорт эгаси унинг бекор бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзма хабарнома олади ва қарор юзасидан махсус комиссияга эътироз билдириши мумкин. Бундан ташқари, қарор қабул қилингандан кейин у суд томонидан кўриб чиқилиши керак.
2023 йил май ойида The Guardian Кипр расмийлари Алишер Усмоновга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган шахслар устидан тергов ўтказиш режалари ҳақида хабар берганди. Бунинг учун АҚШ республикага Кипр фуқаролари ва компаниялари томонидан санкция режимининг бузилиши тўғрисидаги маълумотлар билан 800 саҳифали маълумотларни тақдим этган.
Ўша йилнинг апрель ойидан Усмоновнинг сингиллари — Гулбаҳор Исмоилова ва Саодат Нарзиева АҚШ санкциялари остида қолган. 2022 йилда эса Буюк Британиянинг янги санкциялар рўйхатига келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган уч аёл, жумладан, Алишер Усмоновнинг икки синглиси ҳам киритилганди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Саудия Арабистони Исроил билан боғлиқ вазият боши берк кўчага кириб қолгани сабабли АҚШ билан кенг кўламли мудофаа шартномасидан воз кечди. Ар-Риёд ва Вашингтон Трамп ҳокимият тепасига келгунича енгилроқ шаклдаги ҳарбий ҳамкорлик келишувига эришишга улгуриб қолмоқчи.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.
Россия президенти Владимир Путин пайшанба куни Остонада бўлиб ўтган КХШТ Коллектив Хавфсизлик Кенгашининг сессиясида маълум қилишича, Москва ҳозиргача қанча Ғарб ракеталари етказиб берилгани ва қанчаси Украинага етказилиши режалаштирилаётганини билади.