Кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари махсус мукофот билан тақдирланишди

Кинофестивалнинг фахрий меҳмонлари махсус мукофот билан тақдирланишди

Кеча "Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўз ишини якунлади. Ўзбекфильмда таниқлилар иштирокида фестивалнинг ёпилиши ҳамда "Кино 5 кунда" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Хусусан, Тошкент халқаро кинофестивалининг фахрий меҳмонлари япониялик ижодкор Такеши Китано ҳамда

Кшиштоф Зануссилар ҳам фестиваль махсус мукофоти билан тақдирланишди.

Ижодкорлар "Жаҳон кинематографиясига қўшган ҳиссаси учун" номинацияси бўйича совриндор бўлишди.

"Кино 5 кунда" танловида эса 1-ўрин Ўзбекистон, 2-ўрин Қирғизистон ҳам 3-ўрин Канадага насиб қилди ва ёш киноижодкорлар пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!