Кимларга ижарага олиш шартномаси бўйича уй берилади?

Кимларга ижарага олиш шартномаси бўйича уй берилади?

Қуйидаги фуқароларга жон бошига ўртача ойлик даромади энг кам иш ҳақидан паст бўлган тақдирда ижарага олиш шартномаси бўйича коммунал уй-жой фондидан турар жой берилади:

улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва байналмилалчи жангчилар;

офицерлар ва муддатдан ташқари хизматдан захирага бўшатилган ёки истеъфога чиққан ҳарбий хизматчилар;

касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган рўйхат бўйича;

16 ёшгача 7 ва ундан зиёд болалари бўлган кўп болали оилалар;

чин етим болаларни васийликка олган оилалар;

уч ва ундан зиёд меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар;

ишламайдиган I ва II гуруҳ ногиронлар;

кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар;

болаликдан ногирон бўлиб қолган 16 ёшгача ёки болаликдан I ва II гуруҳ ногирон бўлиб қолган болалари бўлган оилалар;

биринчи марта қурилган ёш оилалар, агар улар яшаб турган жойда икки томонлама турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилсалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!