Кимларга бензин сотиб олиш учун давлат томонидан компенсация берилиши керак?

Кимларга бензин сотиб олиш учун давлат томонидан компенсация берилиши керак?

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади. Жорий йилнинг 16 ноябрдан компенсация миқдори 66 минг 700 сўмни ташкил этади.
 
“Ҳуқуқий ахборот” компенсация олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхатини эълон қилди.
 

  • уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
  • меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлари;
  • I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

 
Компенсацияни тайинлаш учун пенсиялар ва нафақаларни тайинлайдиган органларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 

  • ариза;
  • паспорт нусхаси;
  • имтиёзга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари (уруш қатнашчилари ва ногиронлари ҳамда уларга тенглаштирилган шахслар учун);
  • тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг маълумотномалари нусхалари (меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги туфайли ногиронлар ва болаликдан ногиронлар учун);
  • автомототранспортнинг техник паспорти нусхаси;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси ёки Иккинчи жаҳон уруши ногирони билан доимий бирга яшайдиган ва у билан бир турар жой майдонида рўйхатдан ўтган оила аъзосининг ҳайдовчилик гувоҳномаси, паспорти нусхалари ва у томонидан автомототранспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқига ишончнома.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!