Кимлар мактабгача таълим муассасаларига тўловдан озод этилади?
"Фуқаролар, солиқ тўловчилар албатта, давлат бюджети ҳақида етарлича маълумотга эга бўлишлари керак. Бу аҳолини давлат харажатларидан хабардорлигини таъминлайди. Мазкур ойнинг якшанбаси дунё миқёсида “Коррупцияга қарши кураш куни“ сифатида кенг нишонланади. Буни бежизга эслаётганимиз йўқ. Ваҳоланки, очиқлик бор жойда – корупциянинг олди олинади. Шаффофликни таъминлаш борасидаги Ўзбекистон қўйган қадамларни олқишлайман”.
Бу Молия вазирлигида ўтказилаётган тадбирда иштирок этаётган Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Алланнинг сўзлари эди.
Тадбирда турли соҳаларга йўналтирилиши мўлжалланган маблағлар ҳақида сўз юритилмоқда.
Мисол учун, 2019 йилда соғлиқни сақлашни молиялаштириш учун давлат бюджетидан 12088,2 миллиард сўм йўналтириш режалаштирилмоқда. Келгуси йилда тиббиёт ходимларининг иш ҳақини ошириш давом эттирилади.
Келгусида олий таълим муассасаларини молиялаштириш учун 1593 миллиард сўм ажратилади. Бу жорий йилдагига нисбатан 1,5 баробар кўпдир.
Тадбирда кам таъминланган оилалар мактабгача таълим муассасаларида болалар учун тўланадиган тўловдан тўлиқ озод этилиши, имконияти чекланган болаларнинг ота-онлари ҳам бу имтиёздан фойдалана олиши ҳақида сўз юритилди.
Айрим ҳудудларда бу бу борадаги тўловлар миқдори 2023 йил 1 январгача 2 баробар пасайтирилади. Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро вилоятидаги баъзи туманлар ана шу рўйхатдан жой олган.
Manba: ЎзА