Кимдир сизни алдаяптими? Унда сизга ёрдам берамиз: Ёлғонни фош қилувчи 4 белги

Кимдир сизни алдаяптими? Унда сизга ёрдам берамиз: Ёлғонни фош қилувчи 4 белги

АҚШнинг Техас университети психологлари ёлғон сўзлаётган одамни 54 фоиз ҳолатларда пайқаш мумкин, деган фикрни олға суришмоқда. Агар олимларнинг бу фикрлари ҳақиқат бўлса, тасаввур қилиб кўринг-а, ёлғончини дарҳол сезиб, унинг сўзларига чув тушмайсиз, алданмайсиз...

Буни қандай билиш мумкин, дерсиз? Ёлғончини фош қилиш учун уни диққат билан кузатишингиз ва қуйидаги фош қилувчи “сигналлар”ни пайқашингиз керак бўлади, дейди “хабардор.уз”.

Сохта табассум

Инсоннинг ҳақиқий табассумида нафақат лаблар, балки кўзлар ҳам ҳаракатга келади.  Сохта табассумда эса бу хусусиятни пайқаш қийин: лабнинг бир бурчагигина зўрға кўтарилиб, худди нимадандир шубҳалангандек кўринади. Ёлғончи ўзини қувонгандай қилиб кўрсатиш учун нотўғри вақтни танлайди ва бу сохта табассумини кўп вақт “ушлаб туролади”.

Тана “тили” ва сўзлар ўртасида тафовут пайдо бўлиши

Жест ва овоз баландлиги нутқ мазмунига мос келмайди, дейди Калифорния университетининг профессори Пол Экман. “Масалан, бир киши пул олгани ҳақида сизга гапиряпти. Буни айтиб туриб, ўзи англамаган ҳолатда бошини чайқайди ва бу орқали у ўз сўзини инкор қиляпти. Тўғри, бунга ишониш қийин, аммо бу каби ҳолатлар ҳаётимизда тез-тез содир бўлади”, – дейди профессорнинг ўзи.

Олимнинг фикрига кўра, инсондаги мавжуд стресс ёлғон гапиришга мажбур қилади ва инсоннинг тез, баланд ва вақти-вақти билан йўталиб қўйишига сабаб бўлади. Бундай инсон оғзига кўп тегинади. Энг асосийси, “рост” сўзлаётган инсон энг оддий ҳаракатлари ҳақида ҳам кўп майда деталларни айтиб қўяди. Майда-чуйдаларга бой “ҳикоя” эса суҳбатдошингизнинг ёлғон сўзлаётганлигига ишора қилиши мумкин.

Ёлғонни фош қилиш учун унга “очиқ” саволлар беринг. Аммо бунда саволларингиз “ҳа” ёки “йўқ” каби қисқа жавобни талаб қилмайдиган бўлсин. Бу ёлғончини яна-да кўпроқ гапиришга ва ўзини гап орасида фош қилиб қўйишига ёрдам беради.

Нутқдаги чалкашлик

Суҳбатдошингизнинг сизга айтиб берганларини яна қайтадан сўраб билишга ҳаракат қилинг. Бироқ бунда воқеанинг энг охирида айтилганларни эмас, бироз аввалроқ сўзланган маълумотларини қайта айтишини сўранг. Психологларнинг айтишича, орқадан олдинга яъни охиридан бошига қайтиб айтилган воқеанинг бутунлигини сақлаш қийин. Ёлғончи ўзи гапирган воқеасида ўзи чалкашиб қолади, деталларни алмаштириб юборади.

Бунинг учун гапни суҳбатдошингиз билан нейтрал ва ўзиникига яқин бир мавзудан бошланг. Ана ундан кейин яна унинг гапига қайтинг. Шу орада овоз баландлиги, нутқ тезлиги ва жестларида фарқни сезасиз. 

Илтифотланинг ҳаддан зиёд кўплиги

Дунёда илтифотли ва чиройли сўзлайдиган инсонлар етарлича. Сизда яхши тасаввур пайдо қилиш учун илтифотли сўзлар билан “кўмиб” ташлаётган инсондан бироз эҳтиёт бўлишингизни тавсия қиламиз.

Сизнинг ҳар бир сўзингизни мақуллайдиган ва ҳар бир ҳазилларингиз устидан куладиган, сиз ҳақингизда кўп гапирадиган инсон ё сизни севиб қолган ёки ўз сохталигини шу йўл билан яширмоқчи.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!