Ким Франциянинг Бош вазири бўлди?

Ким Франциянинг Бош вазири бўлди?

Франциянинг амалдаги Меҳнат вазири Элизабет Борн Бош вазир лавозимига тайинланди, у Жан Касекс истеъфога чиққанидан кейин бўшатилган.

Елисей саройи баёнотида айтилишича, 61 ёшли Борн Бош вазир этиб тайинланди ва унга янги ҳукуматни шакллантириш вазифаси юкланди.

Борн Транспорт вазири (2017-2019), Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири (2019-2020) ва Меҳнат вазири (2020-2022) лавозимларида ишлаган.

Борн Франция Республикасининг иккинчи аёл Бош вазири бўлди.

Ушбу лавозимдаги биринчи аёл Эдит Крессон бўлиб, у бу лавозимни 11 ой - 1991 йил майидан 1992 йил апрелигача Франсуа Миттераннинг иккинчи етти йиллик президентлик даврида эгаллаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!