Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея ташқи ишлар вазирига таҳдид қилди

Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Корея ташқи ишлар вазирига таҳдид қилди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси раҳбарларидан бири Ким Ё Чжон Жанубеий Корея ташқи ишлар вазири Кан Ген Хвага нисбатан таҳдидли чиқиш қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги ҳабар берди.

КХДРда норасмий иккинчи шахс сифатида тилга олинадиган Ким Ё Чжоннинг таҳдидига қўшни давлат ташқи ишлар вазирининг Баҳрайнда ўтказилган форумдаги баёноти сабаб бўлган. Мазкур форумда Кан Ген Хва коронавирусга қарши курашда расмий Пхеньян Сеул билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирмаганини  айтиб, Шимолий Кореяда SARS-CoV-2 билан боғлиқ вазият ҳақидаги расмий маълумотларга шубҳа бидирган.

Бутун дунёда пандемия эълон қилинганидан бери, кам сонли мамлакатлар қатори Шимолий Корея раҳбарияти мамлакат ҳудудида мазкур касаллик билан билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаганини таъкидлаб келади.

“Биз  Кан Ген Хванинг баёнотини эшитдик ва буни ҳеч қачон унутмаймиз. Ҳали бу гаплари унга қимматга тушиши мумкин” деди мамлакат раҳбарининг синглиси расмий тадбирлардан бирида.

Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг бошидан бери Шимолий Кореяда эпидемиянинг олдини олиш бўйича қатъий карантин чоралари жорий қилинган, ресторанлар, ҳаммомлар ва бошқа жамоат жойлари ёпилган. Ноябрнинг охирида Жанубий Корея расмийлари КХДР коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакцина лойиҳасини ўғирлашга уринганини маълум қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!