Ким Чен Ин энди Япония бош вазири Синдзо Абэ билан шахсан учрашмоқчи

Ким Чен Ин энди Япония бош вазири Синдзо Абэ билан шахсан учрашмоқчи

Сингапурда 12 июнь куни бўлиб ўтган саммит пайтида АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни олиб ташлашнинг шартларидан бири сифатида Япония билан мулоқот олиб бориш эканлигини айтганди, дея хабар берди "xs.uz".

Хусусан, агар Пхеньян кенг миқёсда иқтисодий ёрдам олмоқчи бўлса, Корея ярим оролини тўлиқ денуклеризация қилишдан ташқари Абэ билан қатор муаммоларни ҳал этиб олиши кераклиги таъкидланган. Гап КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилгани тахмин қилинаётган япон фуқаролари ҳақида кетяпти. Бунга жавобан Ким Чен Ин мавжуд масалаларни кўриб чиқиш учун шахсан Абэ билан учрашиш истагини билдирган. Бу ҳақда “Санкэй Симбун” нашри хабар берган.

Маълумотларга кўра, улар жорий йил сентябрь ойида Россияда бўлиб ўтадиган Владивосток иқтисодий форуми майдонида кўришишлари мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!