Киевдаги метро бекати ёнида портлаш содир бўлди

Киевдаги метро бекати ёнида портлаш содир бўлди

Украина пойтахти Киев шаҳридаги “Шулявская” метро бекати ёнида портлаш содир бўлди. Тақдим этилган сўнгги маълумотга кўра, портлаш оқибатида 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Украина миллий полицияси матбуот хизмати маълум қилди.

Полиция берган маълумотга кўра, портлаш “Шулявская” метро бекатига киришда содир бўлган. Воқеа жойига зудлик билан полиция бўлинмалари, тезкор-қидирув гуруҳлар, портловчи моддалар мутахассислари, кинолог ва бошқа хизмат ходимлари етиб борган.

“Тезкор-қидирув гуруҳи томонидан портлаш чиқинди ташлаш қутисида содир бўлгани аниқланди”, дея хабар берди полиция матбуот хизмати. Воқеа безорилик сифатида баҳоланмоқда.

Метро матбуот хизматининг хабар беришича, стансиянинг ойналари шикастланган.

"Метро одатдагидек ишлайди. Вокзал йўловчилар учун очиқ", - дейилади “Фаcебоок” хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!