Собянин Москвага учиб келаётган 430 та дрон уриб туширилганини маълум қилди
Белгород вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Александр Шуваев Telegram'да фуқаролик инфратузилмасига зарбалар берилгани ҳақида ёзди. Белгороднинг айрим ҳудудларида ва бир нечта муниципал туманларда электр ҳамда сув таъминотида узилишлар бошланди.
Мулозим Беловское қишлоғида уч киши жароҳатлангани, кейинроқ эса у ерда бир киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, тунда Шуваев Белгород ва унинг атрофига такрорий ракета зарбалари берилганини ёзиб қолдирди.
"Astra" таҳлилига кўра, Белгородда "Газпром трансгаз Москва" МЧЖ филиали ҳисобланган Белгород магистрал газ қувурлари чизиқли ишлаб чиқариш бошқармаси ҳужумга учраган. Ушбу корхонанинг вазифаси Белгород вилояти ҳудудидаги магистрал газ транспорти объектларидан фойдаланиш ва истеъмолчиларга газ етказиб беришни таъминлашдан иборат.
Калуга вилояти губернатори Владислав Шапша эса Дзержинский округидаги саноат корхонасида дронлар ҳужумидан кейин ёнғин чиққанини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Москва мэри Сергей Собянин 7 июл куни эрта тонгда Россия пойтахтига 430 дан ортиқ дрон ҳужум қилганини ёзди. "Катта қисми Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан узоқ масофаларда зарарсизлантирилди. 36 та душман дрони Москвага яқинлашишда йўқ қилинди", — дейди у.
ТАСС агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, бу Украина Қуролли Кучларининг сўнгги икки йил ичида Москвага уюштирган энг йирик ҳужумидир.
Россия Мудофаа вазирлиги жами бўлиб мамлакатнинг 15 та ҳудуди, аннексия қилинган Қрим, шунингдек, Азов ва Қора денгизлар узра Украинанинг 452 та дрони йўқ қилингани ҳақида ҳисобот берди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/4 финали доирасида Швейцарияга қарши ўтказилган учрашувда (3:1) гол ура олмади ва ўз тарихий сериясини якунлади.
“Аждаҳо уйи” сериалининг янги фасли рекламаси учун тайёрланган ушбу учувчи модель кўпикли пластмасса, углерод толаси ҳамда алюминийдан ясалган бўлиб, унинг вазни 13 кгни ташкил этган.
FIFAнинг расмий чипталарни қайта сотиш платформасида финал учрашуви учун чипталар нархи 7 440 АҚШ долларидан бошланган. Энг қиммат таклиф эса 11 499 998 АҚШ долларига етган.
Эрон президенти Масъуд Пезешкиан АҚШ президенти Дональд Трампнинг баёнотларига жавоб қайтариб, Теҳрон таҳдидларга қуруқ сўзлар билан эмас, амалий ҳаракатлар билан муносабат билдиришини таъкидлади.
Туркия сиёсий тарихидаги энг шафқатсиз давлат тўнтаришига уринишлардан бири бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2016 йил 15 июль куни содир бўлган эди. Мамлакатимизнинг давлат муассасаларига яширинча жойлашиб олган террористик оқим томонидан амалга оширилган ушбу давлат тўнтаришига уринишнинг мақсади Туркияни узоқ йиллар давом этадиган тартибсизлик ва беқарорлик муҳитига судраб, халқимизнинг келажагини ўз назорати остига олиш эди.
Озарбайжон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази ташаббуси билан амалга оширилаётган “Озарбайжон маданиятининг ёзги мактаби” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасидан бир гуруҳ талабалар Озарбайжонда сафарда бўлиб турибди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола билан касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий кўрсаткичлардан (тахминан 2 мингта касалланиш ва 700 дан ортиқ ўлим ҳолати) 4 баробар кўп бўлиши мумкин.
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёл сайловолди кампаниясини молиялаштириш тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича ишда икки йилга озодликдан маҳрум этилди.
Агентликнинг ёзишича, Европа Иттифоқи Хитойга бўлган иқтисодий қарамликни камайтириш ва муҳим таъминот занжирларини диверсификация қилиш мақсадида норасмий равишда "бирдамлик воситаси" деб номланган янги молиявий механизмни ишлаб чиқмоқда.
Июнь ойида Германияда иссиқлик тўлқинлари туфайли тахминан 5,1 минг киши вафот этди. Роберт Кох институти олимлари бундай об-ҳаво шароитлари баъзи одамлар учун хавф туғдиришда давом этишини башорат қилмоқда.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, Мўжтаба Хоманаий АҚШ ва Исроилдан Али Хоманаий ҳамда бошқа эронликларнинг ўлими учун қасос олишга ваъда берди.