Кичкинагина чойнак деярли 500.000 долларга сотилди

Кичкинагина чойнак деярли 500.000 долларга сотилди

Британияда уйларнинг биридан топилган Хитойнинг Цяньлун сулоласи даврига тегишли чойнак “Hansons Auctioneer” аукционида 495 минг долларга сотилди.

Бу ҳақда UPI портали маълум қилди.

Собиқ эгасининг сўзларига кўра, буюм Иккинчи Жаҳон уруши пайтида уни Британияга Осиёдан олиб келган бобосидан қолган. Дастлаб ёдгорликни антиқа буюмлар савдоси билан шуғулланувчи дўконга сотмоқчи бўлган, аммо кейин мутахассис билан маслаҳатлашишга қарор қилган.

Бошланғич нархи тахминан 50 минг долларни ташкил этган чойнак саккиз киши нархни доимий равишда ошириб борганлиги сабабли, охир-оқибат, деярли ўн баравар қимматга сотилган.

Харидорнинг кимлиги эса номаълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!