KFC сунъий гўштдан тайёрланган бургерлар сотишни бошлайди

KFC сунъий гўштдан тайёрланган бургерлар сотишни бошлайди

KFC халқаро ресторанлар тармоғи Буюк Британиянинг бир нечта нуқталарида бир ой давомида сунъий гўштдан тайёрланган бургерларни сотади, деб хабар берди CNN. 

The Imposter деб номланган бургерларни 17 июндан 17 июлгача Лондон, Бристол ва Мидлендсдаги бир нечта ресторанларда сотилади. Улар таркибида Quorn деб номланган ферментланган қўзиқориндан тайёрланган товуқ гўшти ўрнини босувчиси ва майонез бўлади. 

Телеканалнинг қайд этишича, таниқли фастфуд ресторанларида сунъий гўштдан фойдаланиш кутилганидан тезроқ ўсмоқда. Бу аксарият истеъмолчиларнинг гўшт ўрнига муқобил емак излашаётгани билан боғлиқ.

Апрель ва май ойларида Burger King ва McDonald's ўз ресторанларида гўшт ўрнини босувчилардан фойдаланишни бошлаганди.  

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!