Кентукки штатидаги сув тошқини қурбонлари сони ошиб бормоқда

Кентукки штатидаги сув тошқини қурбонлари сони ошиб бормоқда

АҚШнинг Кентукки штатида кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, улардан олти нафари болалар, деб хабар бермоқда NBC News.

Президент Жо Байден жума куни Кентуккидаги йирик табиий офат ҳақида баёнот эълон қилди ва "қаттиқ бўронлар, тошқинлар, кўчкилар ва тошқинлардан зарар кўрган ҳудудларга" федерал ёрдам юборишни буюрди. Бундай ёрдамни бир кун аввал штат губернатори Энди Бешер сўраган эди.

Ҳозирча яна қанча одам бедарак йўқолган деб топилгани маълум эмас. Аввалроқ, 15 кишининг ўлими тасдиқланганида, Бешер қурбонлар сони икки баравар ошиши мумкинлигини айтди.

Губернаторнинг сўзларига кўра, ҳозиргача 294 киши қутқарилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!