Келгуси ўқув йилидан магистратурада спорт соҳасида янги мутахассисликларга қабул бошланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 735-сон қарори қабул қилинди.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Қарорда жамиятда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар белгиланган.
✅ Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
👉 экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади;
👉 «Спорт тадбирларини шарҳловчи», «Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)» ҳамда «Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш» бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.