Келесга “Тошшаҳартрансхизмат” автобуслари қатнайдиган бўлди

Келесга “Тошшаҳартрансхизмат” автобуслари қатнайдиган бўлди

Аҳоли мурожаатлари асосида янги “Бинокор қўрғони — Дўстлик метро бекати” оралиғида ҳаракатланувчи 183-йўналиш ҳамда “Келес шаҳарчаси — Чорсу метро бекати” оралиғида ҳаракатланувчи 120-йўналишлари ташкил этилди.
 
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таъкидлашича, 3- ва 5-автосаройлар томонидан автобуслар бириктирилиши кўзда тутилган мазкур янги йўналишларда қатновларни йўлга қўйиш масаласи анчадан буён ўз ечимини кутиб келган.
 
Жамият таркибидаги автосаройларга янги автобусларнинг келтирила бошлагани ана шундай тушунмовчиликларга барҳам берди ва қўшимча йўналишлар очишга имкон яратди.
 

Шу ўринда савол туғилади. Хўш, шу кунгача ушбу йўналишларда ҳеч қандай транспорт қатнови йўлга қўйилмаганмиди?
 
Бу йўналишларда хусусий ташувчилар транспорт хизматлари кўрсатиб келган. Афсуски, улар томонидан йўловчилар учун ҳеч қандай имтиёзлар берилмаган. Аҳолининг мурожаатларига ҳам аслида ана шундай ҳолатлар сабаб бўлган.
 
Шу ўринда таъкидлаш жоиз, “Тошшаҳартрансхизмат”АЖ томонидан транспорт хизмати кўрсатилаётган автобус йўналишларида ойлик йўл чипталари, имтиёзли гувоҳномалар ҳамда жетонлар тўла амал қилади. Бу эса аҳолини ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлаш, улар учун имтиёз ва имкониятлар яратишда алоҳида ўрин тутади.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!