Келаси мавсум АПЛ ўйинлари Россияда трансляция қилинадими?

Келаси мавсум АПЛ ўйинлари Россияда трансляция қилинадими?

Премьер-лига раҳбарияти келаси мавсум ўйинларини Россияда трансляция қилиш ҳуқуқи бўйича қарор қабул қилгани йўқ.

Чемпионат ўйинларини 6 йил давомида кўрсатиш ҳуқуқини Матч ТВ 43 миллион фунт стерлингга (50 миллион евро) сотиб олганди.

Март ойида АПЛ Россиядаги ўйинлар намойишини тўхтатди. Трансляция ҳуқуқи Окко Спорт компаниясига тегишли эди.

Айни пайтда Премьер-лига келаси мавсум ўйинларини трансляция қилишни тақиқлаш ёки Матч ТВ томонидан молиялаштиришни рад этиш бўйича ҳеч қандай чора кўрмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!