Кексалар учун фойдали егулик айтилди

Кексалар учун фойдали егулик айтилди

Шифокор кексалар касалликларини олдини олишга ёрдам берувчи маҳсулотларни айтди.

Шифокор-парҳезшунос Михаил Гинзбургнинг сўзларига кўра, мюсли қўшилган нордон ва сутли егуликлар кексалар учун энг фойдали маҳсулот ҳисобланади.

“Шунингдек, ичимлик билан бирга олма, сабзавотлар истеъмол қилиш мумкин. Қолаверса, у билан донли, буғдой кепагидан тайёрланган нон истеъмол қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади”, - дейди шифокор.

Унинг таъкидлашича, бундай егуликда организм учун керакли барча фойдали бирикмалар, жумладан, озиқ толалари, витаминлар, шунингдек, пробиотиклар ва муҳим углеводлар ҳам бор.

“Бундай овқатланиш организмни атеросклероз (танадаги бутун артериал томирларга таъсир қиладиган касаллик), қон босими ошиши, қандли диабет, шунингдек, йўғон ва тўғри ичак саратони каби ёш билан боғлиқ бўлган касалликларни олдини олади”, - дейди мутахассис.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!