Кечги табассум!.. (18-қисм)

Кечги табассум!.. (18-қисм)
— Оғайни, дивандаги тахта битлардан сира қутула олмаяпман-да! Нима қилсам экан-а?
— Сен диванни ҳовлига олиб чиқиб қўй!
— Э, олиб чиқиб ҳам кўрдим.
— Нима бўлди?

— Битлар диванни қайтариб уйга олиб кириб қўйишаяпти.

 

***       


 
Ўрта яшар бир аёл бутун умр турмадаги маҳбуслардан хабар олиш ва уларга меҳр кўрсатиш билан шуғулланарди. Кунларнинг бирида маҳбуслардан бирига хат ёзди.
— Қадрли 322515! Келаси пайшанба сиздан хабар олишга бораман. Мана, танишиб ҳам олдик. Энди сизни қисқагина қилиб 322- деб атасам ҳам бўлар-а?

 

***

Эркак саҳрода кетиб борарди. Бир бўш шиша топиб олди. Ишқалаганди, ичидан жин чиқиб деди:
— Хизматингга мунтазирман!
— Мен уйга етиб олишни истайман.
— Гап йўқ.
— Мен уйга жуда тез етиб олишни истайман.

— Хўп, унда чопдик!

 

***

Эркак кетиб бораётиб қурбақа топиб олди. Қўлига олди-ю, шиша идишга солиб қўйди. Қурбақа унга ялина бошлади:
— Мени озод эт! Озод этсанг, бир айланиб соҳибжамол қиёфасига кираман.

— Э, йў-ўқ, менга соҳибжамолдан кўра гапирадиган қурбақалар кўпроқ ёқади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!