Кеча Ўзбекистонда 500 га яқин одамда коронавирус аниқланди. Бу янги антирекорд

Кеча Ўзбекистонда 500 га яқин одамда коронавирус аниқланди. Бу янги антирекорд

2021 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91250 (+442) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
– 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
– 6 нафари Андижон вилоятида,
– 10 нафари Жиззах вилоятида,
– 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
– 4 нафари Навоий вилоятида,
– 5 нафари Наманган вилоятида,
– 53 нафари Самарқанд вилоятида,
– 5 нафари Сирдарё вилоятида,
– 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
– 19 нафари Фарғона вилоятида,
– 2 нафари Хоразм вилоятида,
– 60 нафари Тошкент вилоятида,
– 259 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
– Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
– Бухоро вилоятида 9 нафар,
– Жиззах вилоятида 10 нафар,
– Навоий вилоятида 2 нафар,
– Самарқанд вилоятида 31 нафар,
– Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
– Фарғона вилоятида 6 нафар,
– Тошкент вилоятида 47 нафар,
– Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87313 (+246) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволанмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!