Кеча Қорақалпоғистонда чанг бўрони кўтарилди
Ўзгидрометга кўра, 1 декабр куни Қорақалпоғистон республикасининг олис шимолий-ғарбий "Қорақалпоқ" метеорологик станциясида маҳаллий вақт соат 13:10 дан 14:40 оралиғида чанг бўронлар кўтарилди.
Қорақалпоқ метеорологик станциясида кўтарилган чанг бўрон даврида жануби-шарқий шамолнинг максимал кучи 20 м/сгача кучайиб, кўринувчанлик 900 метргача чекланди. Чанг бўрон маҳаллий хусусиятга эга бўлиб, у тезда босилди.
Бугун Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Ғузор метеорологик кузатув станцияларида ҳаво ҳарорати максимумлари қарийиб, +26 даража иссиқ ҳароратни кўрсатди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).