Кеча дунёда 6 212 нафар инсон коронавирусдан вафот этди

Кеча дунёда 6 212 нафар инсон коронавирусдан вафот этди


ЖССТ маълумотига кўра:
🦠дунёда коронавирус юқтирганлар сони 232 миллион 636 мингдан ортди. 4 миллион 762 мингдан зиёд киши вафот этган (29.09.2021. Европа вақти билан 17:31 ҳолатида).

🔴Охирги суткада 407 664 та янги касалланиш ҳолати аниқланди.
⚫️7 207 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра:
🦠 дунёда 233 миллион 226 мингдан ортиқ одам касаллик юқтирган. 4 миллион 773 мингдан ортиғи вафот этган (30.09.2021. Тошкент вақти билан 11:00 ҳолатида).

ЖССТга кўра, касалланиш бўйича қуйидаги давлатлар юқори ўринда:
🇺🇸АҚШ (43,849 миллиондан ортиқ),
🇮🇳 Ҳиндистон (33,716 миллиондан ортиқ),
🇧🇷Бразилия (21,366 миллиондан ортиқ),
🇬🇧Буюк Британия (7,736 миллиондан ортиқ),
🇷🇺Россия (7,487 миллиондан ортиқ).

💉Жонс Хопкинс университетига кўра, дунёда коронавирусга қарши 6 миллиард 201 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!