Кеча 1-клиник касалликлар шифохонасида 8, ТошМИда эса 20 нафар бемор вафот этгани ростми?

Кеча 1-клиник касалликлар шифохонасида 8, ТошМИда эса 20 нафар бемор вафот этгани ростми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов АОКАда бўлиб ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб берди.

Хусусан "Бизга етиб келган хабарларга кўра, кеча 1-клиник касалликлар шифохонасига 20 та касал олиб келинган ҳамда уларнинг 8 таси вафот этган. Шунингдек, ТошМИда ҳам 20 та бемор вафот этган, аммо коронавирусдан экани ҳали тасдиқланмаган экан. Шундай ўлимлар ҳақиқатда бор эканини тасдиқлай оласизми?", деган савол берилди. Оқилов бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:

"Ҳолатлар бор. Аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, махсус комиссия ҳам статистика борасида ҳеч қандай яшириш тарафдори эмас. Биз касалланиш ҳолатлари ва ўлим ҳолатлари сонини ҳам камайтиришдан манфаатдор эмасмиз. Бу ўлим ҳолатлари бор. Уларнинг орасида коронавирусдан зарарланиш туфайли юзага келган ўлимлар ҳам бор. Шунингдек, улар орасида анализ олинмаган ҳамда тасдиқланмаган ўлим ҳолатлари бор бўлиб, биз уларнинг ўлимига ўзларининг сурункали касалликлари ёки сурункали касаллик фонидаги коронавирус сабаб бўлган деб айта олмаймиз".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!