Каттақўрғондаги мактабда қинғирликлар. Мансабдорларга нисбатан жиноий иш очилди

Каттақўрғондаги мактабда қинғирликлар. Мансабдорларга нисбатан жиноий иш очилди

Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан шаҳардаги умумтаълим мактабларининг бирида мактаб мансабдор шахслари ва бошқаларнинг қилмишлари фош этилди.

Жумладан, улар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида ги 22-сонли Қарори талабларига зид равишда мактаб ҳовлисидаги 3х2 хонада электр энергиясига электр ҳисоблагичсиз, ўзбошимчалик билан уланиб, сув насоси учун электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда тармоқдан узилиб, ҳужжатлаштирилди.

Олинган хулосаларга кўра, мактаб мансабдор шахслари ва бошқалар давлат манфаатларига 25 млн 603 минг зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!