Каттақўрғон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Насриддинов тасдиқланди

Каттақўрғон туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Насриддинов тасдиқланди

Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилди. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи тасдиқланди.

Ҳокимлик хабарида айтилишича, халқ депутатлари Каттақўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Жамшид Насриддинов номзоди тасдиқланган.

Жамшид Насриддинов шу вақтга қадар Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Жорий йилнинг октябрь ойи охирларида Қиличбек Худойбердиев Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. У аввалроқ касаллик оқибатида оламдан ўтган Аъзамхон Баҳромов ўрнида иш бошлаганди. 2017 йилдан буён Каттақўрғон туманига раҳбарлик қилиб келган Аъзамхон Баҳромов шу йилнинг 19 октябрида касаллик оқибатида вафот этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!