Каталонияда коронавирус туфайли 210 минг аҳолига эга бўлган ҳудуд изоляцияга қилинди

Каталонияда коронавирус туфайли 210 минг аҳолига эга бўлган ҳудуд изоляцияга қилинди

Каталониянинг 210 мингга яқин аҳолига эга Сегрия вилояти бугун тушдан кейин коронавирус инфекциясининг "хавотирли" кўпайиши сабабли изоляция қилинди, дея хабар беради “life.ru”.

Каталония полициясининг твиттерда хабар беришича, ҳудуд чегараларида 25 та назорат-ўтказиш пункти жорий этилган ҳамда кириш ва чиқиш чекланган.

Аҳолига ўндан ортиқ гуруҳларда йиғилиш тақиқланган.

Чекловларни олиб ташлаш санаси ҳозирча номаълум.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!