Кашмирда Ҳиндистон ҳукмрон партиясининг минтақавий раҳбари отиб ўлдирилди

Кашмирда Ҳиндистон ҳукмрон партиясининг минтақавий раҳбари отиб ўлдирилди

Номаълум шахслар “Бхаратия Жаната” партиясининг минтақавий раҳбари Васим Барини отиб ўлдиришди.

Полиция теракт деб баҳолаган воқеа Бандипора округида юз берди.

Маълумотларга кўра, жангарилар Васим оиласининг уйига бостириб кириб, сиёсатчига қарата ўт очишган. Отишма пайтида Васим Барининг ўзи билан бир қаторда унинг укаси ва отаси ҳам жароҳатланган.

“Учаласи ҳам касалхонада вафот этди”, деб хабар беради “Directorate 4” телеграм канали.

Таъкидланишича, қотиллик полиция бўлими жойлашган бинодан ўттиз метр нарида содир этилган.

Оилани саккизта полиция ходими қўриқлаши керак бўлган, аммо ҳужум пайтида уларнинг ҳеч бири бўлмаган.

Шу боис ушбу полиция ходимлари бўйича расмий текшириш ишлари бошланган.

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!