Кашандалар энг кўп давлатни биласизми?

Кашандалар энг кўп давлатни биласизми?

Ёши 15дан ошган ҳар бешинчи европалик ҳар куни сигарет чекади. Уларнинг учдан икки қисми кунига бир қутидан камроқ, бир қисми эса бир қутидан кўпроқ сигарет чекади. Бу ҳақда Европа статистика агентлиги маълум қилди.

Ҳар куни тамаки чекадиганлар улуши бўйича Болгария биринчи ўринни эгаллади — 28,7 фоиз. Мамлакат кунига бир қутидан кўп сигарет чекувчилар улуши бўйича ҳам етакчи — 12,9 фоиз.

Греция 23,6 фоиз кашанда билан иккинчи ўринга жойлашди. Кейинги ўринларни Латвия (22,1 фоиз), Германия, Хорватия, Словакия, Австрия ва Кипр эгаллади.

Чекишни ёқтирмайдиганлар эса Европа шимолида: Швеция, Исландия ва Финландияда аҳолининг 10 фоиздан кам қисми тамаки чекади.

Статистикага кўра, Евроиттифоқдаги эркакларнинг 22,3, аёлларнинг эса 14,8 фоизи тамакига ружу қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!