Касалликни юқтириб, тузалганлар нима учун ниқоб тақишлари керак?

Касалликни юқтириб, тузалганлар нима учун ниқоб тақишлари керак?

Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи Татьяна Руженцова тиббий ниқоблар тўғрисидаги энг муҳим саволларга жавоб берди:

- Гап шундаки, тузалганларнинг кўпчилигида ҳимоя антитаначалари 2-3 ой ичида сусайишига гувоҳ бўляпмиз. Антитаначалар сусайса, ҳимоя ҳам сусайишини яхши тушунамиз. 

Баъзи тузалганларда эса касалликнинг бошидан буён антитаначалар умуман шаклланмайди ҳам. 

Бундай кишилар инфекцияга таъсирчан бўлишади. Вируснинг бошқа турларини юқтириб олишлари ҳам мумкин. Бу ҳолат ҳозир ўрганилмоқда. 

Афсуски, биз кузатиш учун жуда кичик бўлган муддатга эгамиз. Касалликнинг рецидив, тўлқинсимон кечиши ҳолатлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳозирча касаллик қайталанишининг камдан-кам ҳолатлари бўлиши мумкин. 

Таъкидлаш керакки, тадқиқотлар олиб борилаётган бир пайтда фуқаролар, хусусан, касалликдан тузалганлар ҳам ўзларини иложи борича асрашлари керак. 

Шунингдек, ниқоблар грипп, пневмококк ва бошқа қўзғатувчилардан ҳам ҳимоя қилишини унутмаслик керак.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!