Картошкада саратонни даволайдиган фойдали бирикмалар бор

Картошкада саратонни даволайдиган фойдали бирикмалар бор

Адам Мицкевич университети ходимлари бошчилигидаги польшалик мутахассислар саратонни даволашда қўл келадиган истиқболли бирикмаларни аниқлашга муваффақ бўлишди. Тадқиқот натижалари Frontiers in Pharmacology журналида эълон қилинди.

Тадқиқотда картошка таркибида гликоалкалоидлар — соланин, чаконин, соласонин, соламаргин ва томатин деб аталадиган моддалар борлиги маълум бўлди.

Мазкур моддалар Solanaceae оиласига мансуб ўсимликларнинг тозаланмаган экстрактларида мавжуд бўлади. Мазкур оилага мансуб ўсимликлар алколоидлар туфайли токсик хусусиятларга эга экани боис касалликларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин.

Мисол учун, гликоалкалоидлар саратон ҳужайралари ўсиши тўхтатиб, уларни бартараф этишга қодир. Ўтказилган тадқиқотлар мазкур бирикмалар одам учун зарарсиз эканини, репродуктив тизимни муайян даражада ўзгартирса-да, ДНКга зарар етказмаслигини кўрсатди.

Тадқиқотчилар жамоаси мазкур бирикмаларнинг амалий тиббиётдаги имкониятларини чамалаш учун кейинги тадқиқотлар муҳимлигини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!