Картошка асосан қайси давлатдан импорт қилинаётгани маълум бўлди

Картошка асосан қайси давлатдан импорт қилинаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 13 та давлатдан қиймати 46,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 269 минг тонна картошка импорт қилган.

Картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:

— Покистон – 211,3 минг тонна

— Қозоғистон – 22,4 минг тонна

Россия – 14,4 минг тонна

— Қирғиз Р. – 8,8 минг тонна

— Эрон – 5,6 минг тонна

— Афғонистон – 4 минг тонна

— Нидерландия – 1,5 минг тонна

— Беларусь – 631,6 тонна

— Польша – 431,2 тонна


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!