Карманадаги қабристонда майитларни мусулмончасига дафн қилиб бўлмаяпти (видео)

Карманадаги қабристонда майитларни мусулмончасига дафн қилиб бўлмаяпти (видео)

Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 22 гектар майдонни эгаллаган «Қосим Шайх» қабристонига майитларни шариат қонун-қоидаларига мувофиқ тарзда дафн этиб бўлмаяпти. «Замон» информацион дастурида маълум қилинишича, бунга ерни 2—2,5 метр кавлаганда, остидан сув чиқиб келаётгани сабаб бўлмоқда.

«Бундан тўрт-беш йил аввал ҳам биродарларимизни «Қосим Шайх» мозорига шариат қоидаларига мувофиқ, иззат-икром билан дафн қила олардик. Лекин ерости шўр сувлари кўтарилиб бориши оқибатида энди майитларни урф-одат бўйича дафн қилолмаяпмиз. Ерни шундай қазиб, шундай кўмиб кетяпмиз», — дейди Халил ота Эшмуродов.

Атрофидан канал, сув қувурлари ўтган қабристонда бир йил аввал вазият ҳозиргидан ҳам ёмонроқ бўлган — сув ерни бир метр қазиганда чиқиб кетган. Шундан сўнг масъуллар аралашуви билан насослар ўрнатилган, бироқ бу сувнинг чиқишини 2—2,5 метрга туширган, холос. Расмийлар ушбу муаммони 2020 йилда ҳал қилишга умид билдирмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!