Карлуш Кейруш Ўзбекистон МТЖни бошқаришни истамади. Нега?

Карлуш Кейруш Ўзбекистон МТЖни бошқаришни истамади. Нега?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи масаласида Карлуш Кейруш билан ҳам алоқага чиққан. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати раҳбари Даврон Файзиев маълум қилди.

"Футбол мухлислари Сречко Катанецнинг мураббий бўлиш эҳтимоли ҳақидаги хабарни умумий олганда анча илиқ қабул қилишди. Европа ва Осиёни кўрган, билган мутахассис. Жаҳон ва Европа чемпионатига чиққан. Ишлаган жойларида барқарор фаолият олиб борган. Ироқ билан ўсишга эришган. Эрон билан рақобатда устунлик қилган.

Шу билан бирга, кўпчилик терма жамоа мураббийлиги борасида Карлош Кейруш номини тилга олмоқда. Яъни номзодлар орасида унинг тайинловини кутганлар бор экан. ЎФА кўплаб номзодлар қаторида Кейруш билан ҳам алоқага чиққан. У оилавий сабаблар билан Мозамбикда экани ва айни вақтда терма жамоани қабул қила олмаслигини билдирган".


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!