Карина ва Саиф Али Хон иккинчи ўғлига қандай исм қўйди?

Карина ва Саиф Али Хон иккинчи ўғлига қандай исм қўйди?

2021 йил февраль ойида иккинчи марта она бўлиш бахтига муяссар бўлган Карина Капур ҳомиладорлик вақтидаги суратлар билан бўлишди.

Болливуд юлдузлари Карина Капур ва Саиф Али Хон 2021 йил 21 февраль куни ўғилли бўлган. Биринчи рафиқаси Амрит Сингхдан икки нафар фарзанди бор бўлган Саиф учун бу тўртинчи, Карина учун эса иккинчи фарзанд. 9 йилдан буён бирга яшаб келаётган жуфтлик илк марта 2016 йил 20 декабрда ота-она бўлган ва тўнғич фарзандига Темур Али Хон деб исм қўйган.

Кейинроқ омма ва папарацци учун севимлига айланган болага бағишлаб қўғирчоқ ишлаб чиқарилган, ҳатто. 2021 йилда фарзандли бўлганидан кейин кўпчилик болага нима деб исм қўйилганига қизиққан. Журналистлар Каринани интервьюлардан бирида фарзандига Фаиз деб исм қўйиш истагини билдирганини эсга олган.

Аммо Каринанинг отаси Рандхир Капур янги туғилган набирасининг исми Же (Жеҳ деб ёзилади) эканини маълум қилган. Каринанинг ҳомиладорлик ҳақида китоб тақдим қилгани эса мухлислари учун яна бир янгилик бўлган.

Қолаверса, машҳур фотограф Роҳан Шреста Каринанинг ҳомиладорлигидагида олинган сурати билан бўлишиб, туғруқдан бор-йўғи бир ҳафта аввал актрисани суратга олишга муваффақ бўлганини ёзган. Шунингдек, у: «Карина, яхшилик ва сабр учун сенга катта раҳмат. Сен жуда ҳам ажойиб моделсан. Бирга ишлаган йилларимиз учун сендан миннатдорман», — деб ёзиб қолдирган.

Астролог Кашиш Парашар Же исми форсчада одамлар ҳаётига кўплаб қувонч бахш этувчи маъносини англатувчи исм эканлигини маълум қилган. Лотинчада эса бу исм кўк кокилдор қуш маъносини ҳам англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!