Карантин зоналарида бир хонада 4 киши сақланяпти. Бу касаллик юқтириб олиш хавфини оширмайдими?

Карантин зоналарида бир хонада 4 киши сақланяпти. Бу касаллик юқтириб олиш хавфини оширмайдими?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Kun.uz мухбирига берган интервьюсида ушбу саволга жавоб қайтарди:

«Aлбатта, 4 киши битта хонада бўлгандан кейин касалликни юқтириб олиш эҳтимоли бўлади, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Кўпчилик карантинга жойлаштирилаётган шахсларимиз бегона юртларда, қурилишларда, ҳар хил ишларда ишлаган. Aксарияти 20-30 кишилик жойларда бирга яшаган. Лекин бундай шароитнинг қилиб берилиши, 4 та одам касаллик юқиш эҳтимолини сақлаб қолиш учун жуда катта миқдорда куч-имкониятлар, маблағ сарфланди.

Aгар биз уларни 50-100 киши қилиб битта жойга жойлаштирганимизда қандай бўларди. Карантинда турганлардан икки маротаба таҳлил олинади. Таҳлил олингандан кейин мабодо касаллик чиқадиган бўлса, бу гуруҳ яна бошқалардан алоҳида қилинади».

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!