Карантин: Юлдуз Усмонова ҳар куни жонли концерт бермоқда (видео)

Карантин: Юлдуз Усмонова ҳар куни жонли концерт бермоқда (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Instagram орқали ҳар куни соат 19:30 да жонли концерт беради. Бу ҳақда хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Ёмон кайфиятдан ўзим ҳам чарчадим. Ҳозир ҳамма фронтга чиқди, шифокорлар жонини фидо қилиб, меҳнат қиляпти, биз санъаткорлар ҳам сизларнинг кайфиятингизни кўтариш мақсадида ҳар куни 30—40 дақиқа давомида концерт бериб турамиз», — дейди Юлдуз Усмонова.

Биринчи концерт дастури 28 март куни тақдим этилди. Юлдуз Усмонова концерт рэпертуарини мухлислар талаб ва истакларига кўра тузиб, уларнинг буюртмаси бўйича жонли мусиқа жўрлигида қўшиқ куйлади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!