Карантин: Ўзбекистонда автокредит онлайн тақдим этила бошланди

Карантин: Ўзбекистонда автокредит онлайн тақдим этила бошланди

«Капиталбанк» UzAuto Motors автомобилларини харид қилиш учун онлайн-кредитлашни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, «Капиталбанк» автокредитни онлайн расмийлаштиришни таклиф қила бошлаган. Кредитни қуйидаги моделдаги автомобилларни харид қилиш учун олиш мумкин:⠀

  • Lacetti I позиция (Газ-балон жиҳозли)
  • Nexia III позиция
  • Spark III позиция
  • Malibu 1,5
  • Tracker AT ва AT
  • Trailblazer.
  • Кредитнинг фоиз ставкаси автомобиль модели ҳамда бошланғич тўлов ҳажмидан келиб чиқиб — йиллик 18% ёки 23,99% ташкил қилади.
  • Кредит муддати – 3 йилгача.

Онлайн ариза қолдириш учун зарур ҳужжатлар:

  • ЎзР паспорти,
  • СТИР,
  • Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Карантин билан боғлиқ вазият ҳамда даромад тўғрисида маълумотнома олишнинг мураккаблигини инобатга олган ҳолда «Капиталбанк» сизнинг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчангиздаги маълумотлардан келиб чиқиб зарур маълумотларни йиғиб олади.

Автомобиль хариди учун avto.kapitalbank.uz сайтидаги зарур шаклни тўлдириб, ариза қолдириш мумкин. Шундан сўнг банк ходимлари харидор билан боғланади ва кейинги қадамлар ҳақида кўрсатма беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!