Карантин! Тўйхонани ноқонуний цехга айлантирган шахс фош бўлди (ФОТО)

Карантин! Тўйхонани ноқонуний цехга айлантирган шахс фош бўлди (ФОТО)

Жорий йилнинг 4 апрель куни Чирчиқ шаҳрида ўтказилган назорат тадбирида яна бир қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Шаҳарда жойлашган "Азия" тўйхонасида 1989 йил 11 июлда туғилган, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида рўйхатда турувчи фуқаро М.Э ҳеч қандай ҳужжатларсиз тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

У фаолиятини 2 апрелда бошлаб, ноқонуний равишда 183 нафар ишчи ёллаб, улар билан оғзаки равишда, ҳар бир ниқоб учун 60 сўмдан иш хақи беришга келишган. Бунинг устига бу ерда тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати ва белгиланган санитария талабларига нечоғлик жавоб бериши ҳеч кимни қизиқтирмаган.

Чирчиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан бино кўздан кечирилганда 131 973 дона тайёр тиббий ниқоб, 170 000 дона ярим тайёр маҳсулот ва 21 дона клейлаш ускунаси, жами 301 994 дона, умумий нархи 156 миллион 696 минг сўмлик товар моддий бойликлар борлиги аниқланди. Назорат тадбири натижасида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинчалик олиб қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!