Карантин туфайли 4 ойдан ошиқ вақт Ўзбекистонда қолиб кетган АҚШлик аёл ҳақида (ВИДЕО)

Карантин туфайли 4 ойдан ошиқ вақт Ўзбекистонда қолиб кетган АҚШлик аёл ҳақида (ВИДЕО)

Kvue.com нашри Техаснинг марказий штатидан бўлган аёл глобал пандемия пайтида қандай қилиб 6 ой давомида Ўзбекистонда қолиб кетганлиги ҳақида ёзди.

Манбага кўра, дастлаб аёл рус ва ўзбек тилларини ўрганиш учун Ўзбекистонга 45 кунлик саёҳатни режалаштирган. Кейинчалик, CОVID-19 пандемияси туфайли мамлакатлар чегараларини ёпганда, у яна 4,5 ой Ўзбекистонда қолиб кетди.

“Баъзи одамлар ташқарига чиқишни ёки завқланишни яхши кўрадилар; мен саёҳат қилишни яхши кўраман, – дейди Виддон. – Мен ҳар доим бошқа маданиятлар билан танишишни истардим".

Аёл 2020 йил бошида Ўзбекистонга келди. У рус ва ўзбек тилларини ўрганиш учун саёҳатга чиқди.

"Мен у ерда 45 кун қолишни режалаштиргандим, – деди у. – Кейин менга якшанба куни чегаралар ёпилиши ҳақида хабар келди".

Элчихона аёлга AҚШга қайтишни истаса, пойтахтга етиб бориши учун саккиз соат вақт борлигини айтди.

"Ҳарбийлар маҳалламизни, туманларимизни ўраб олдилар ва тўсиқлар ўрнатишди, шунда бир шаҳардан иккинчисига кўчиб ўтолмасдим, мен пойтахтдан беш соат узоқликда эдим", деди у.

Ўша пайтда у саёҳат анча узоқ давом этишини режалаштира бошлади.

“Биз ҳатто бир хил тилда гаплашмас эдик, лекин мени ишлашга жалб қилиш, ёрдам бериш учун 30 кунлик режани ишлаб чиқдик. Мен у ерда ишламаганман, лекин мен кўнгилли едим, репетиторлик қилдим".

Бир ярим ой давом этиши керак бўлган саёҳат олти ойга айланди. У ҳеч қачон шунча вақт сарфлашга қарор қилмаган мамлакат унинг уйига айланди. Нотаниш одамлар дўст бўлиб қолишди, деб ёзади газета.

Аёл вақтини ҳеч қачон учрашмайдиган одамлар билан алоқа ўрнатишга, уларнинг маданиятини ўрганишга ва ўз маданияти билан бўлишишга сарфлади.

Кейин у AҚШда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини олиб кетиш учун учиб келган рейс билан ватанига қайтиб келди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!