Карантин: Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди

Карантин: Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

2020 йил 30 март куни соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар Тошкент шаҳрида автотранспорт воситаларини ҳаракати махсус рухсатномалар билан амалга оширилиши муносабати билан саховатпеша инсонлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар масаласида қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.

Кўнгиллиларнинг хайрли ишлари ўз вақтида манзилли амалга ошишига кўмаклашиш  мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлигида мувофиқлаштирувчи марказ ташкил этилди.

Марказ қўйидаги тартибда иш фаолитини амалга оширади:
- давлат ва жамоат ташкилотлари, депутатлар, тадбиркорлар, ёрдам кўрсатишни истаган фаол фуқаролар Марказга манзилли ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат этади;
- марказдан мурожаат бўйича маълумот туман ҳокими ўринбосарларига етказилади;
- туман ҳокими ўринбосарлари ёрдам кўрсатиш истагини билдирганлар билан ҳамкорликда манзилли ёрдамни ташкил этади.

Марказга ҳар куни соат 10:00 дан 17:00 га қадар (71) 210-01-15 ва (71) 210-01-16 телефон рақамлари орқали мурожаат этишингиз мумкин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!