Карантин Рамазонгача тугайдими?

Карантин Рамазонгача тугайдими?

Жорий йил Рамазон ойи катта эҳтимол билан 24 апрель куни бошланиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, эртага, 11 апрель куни нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг барча мусулмон мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ муҳим кун. 

Маълумки, коронавирус пандемияси билан сабаб кўплаб мамлакатларда юқори даражада карантин чекловлари ўрнатилган. Масжидлар ибодатлар учун ёпилган, уларда, ҳатто, жума намозлари адо этилмаяпти. Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳам Умра зиёратига тақиқлар қўйди бу тақиқлар Ҳаж зиёратига нисбатан ҳам татбиқ этилиши эҳтимолдан холи эмас.

Айни вақтда дунё аҳолисини ўйлантираётган асосий савол шу: карантин қачон тугайди? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва маҳаллий мутахассисларнинг қайд этишлари, карантин мамлакатда коронавирус билан боғлиқ сўнгги ҳолат қайд этилганидан яна 14 кун ўтиб тугаши мумкин. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков шундай деган эди:

“Карантин охириги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади”. 

Агар эртага, 11 апрель кунидан эътиборан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ қайд этилмаса, Рамазон ойини хотиржам, вируслар хавфидан нисбатан холи қаршилаймиз. Карантин чекловлари ҳам бирин-кетин бартараф этилади. Бунинг учун карантин қоидаларига жиддий риоя қилиниши жуда муҳим. 

Манба: qalampir.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!