Карантин: Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди

Карантин: Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунгача туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилмоқда. 

“Бунда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятни давом эттириш ўта муҳимдир. Туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда”, - дейилади маълумотда. 

Билдирилишича, бу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийларнинг хизматлари катта. Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳаммедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийлар рағбатлантирилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!